Арман Царукян: "Уч ёшдан етти ёшгача бўлган даврим жуда оғир кечган"

  • 27.01.2026 12:13
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

UFC жангчиси Арман Царукян болалиги ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, ҳаётининг илк йиллари ҳар доим ҳам фаровон ўтмаган.

"12 ёшимда ҳаётим анча ўзгарди. Етти ёшимда ҳам ёмон эмасди. Аммо уч ёшдан етти ёшгача бўлган давр жуда оғир кечган. Биз машинада ухлар эдик, ўша пайтда уйимиз йўқ эди. Совуқ ҳудудда яшаганмиз. Шунда бир доғистонлик одам: “Биз билан бепул яшашингиз мумкин”, деди. Биз ўз уйимизни қуриб олгунимизча, улар билан бир йил яшадик", — деди Арман Даниэль Кормьенинг You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Царукяннинг отаси Наири Царукян айни пайтда қурилиш соҳасида ишлайдиган катта бизнесмен ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!