
Арне Слот ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаган
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль”да ҳам инқироз бошланган кўринади. “Қизиллар" Премьер-лиганинг еттинчи турида Лондонда “Челси” меҳмони бўлиб, муросасиз ўтган баҳсда рақибга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
BBC журналистларининг ёзишича, бу натижа ливерпулликлар бош мураббийи Арне Слот учун антирекорд сифатида қайд этиладиган бўлди.
45 ёшли мутахассис мураббийлик фаолиятида илк бор кетма-кет учта учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрди. Бу унинг фаолиятидаги энг ёмон серия ҳисобланади.
Арне Слот шогирлари “Челси”дан аввал ички чемпионатда “Кристал Пэлас”га ҳам 1:2, Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич иккинчи турида “Галатасарой”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
Эътиборли жиҳати шундаки, “Ливерпуль” кетма-кет уч маротаба енгилган ўйинларнинг барчаси рақиб майдонида бўлиб ўтган.
Арне Слот “Ливерпуль”га келгунга қадар Голландия чемпионатларида “АЗ Алкмаар” ҳамда “Фейеноорд” каби етакчи жамоаларда бош мураббий бўлиб ишлаган.
Фикрлар