
Арне Слот "Кристал Пэлас"дан учралган мағлубиятнинг асосий сабаблари ҳақида гапирди
Англия Премьер-лигаси 6-турида "Ливерпуль" сафарда "Кристал Пэлас"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашувдан кейин мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот матбуот анжуманида ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Биринчи бўлим ҳақида
"Жуда оғир бўлди. Рақиб яхши ўйнади ва гол уришга эришди. Омадимиз борки, ҳисоб фақат 0:1 эди. Иккинчи бўлимда эса вазият тескарисига айланди. Бир муддат гол уролмадик, фақат охирги дақиқаларда гол киритдик. Аммо стандарт орқали иккинчи голни ўтказиб юбардик ва улар ғалаба қозонди".
Стандарт вазиятлар ҳақида
"Агар биз рақобатчи бўлмоқчи бўлсак, стандартларда яхши ишлашимиз шарт. Ўтган мавсумда бу — энг кучли жиҳатларимиздан бири эди. Энди эса "Ньюкасл"га қарши икки гол, бу ўйинда ҳам икки гол стандартдан ўтказиб юбордик. Бунда тўпурарлар аҳамияти тобора ортиб бормоқда".
"Кристал Пэлас" ҳақида
"Уларнинг услуби футболчиларга жуда мос тушади: паст блок, тезкор футболчилар ва кучли Матета. Биринчи бўлимда катта қийинчиликка дуч келдик. Кейинроқ тўп бизда бўлди, лекин паст блокни ёриб ўтиш жуда оғир бўлди".
Охирги гол ҳақида
"Қўшимча дақиқаларда гол ўтказиш ҳеч қачон ёқимли эмас. Бироқ, захира бўлгани учун ярим дақиқа қўшилиши адолатли эди. Улар қачон урганини текширишим керак, лекин аниқки, тўп ташлангандан кейин яхши ҳимояланишимиз керак эди", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди нидерландиялик мутахассис.
Фикрлар