Арне Слот "Ливерпуль"да жиддий босим остида қолиб кетди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот мураккаб вазиятга тушиб қолди.
Журналист Жеймас Уотленднинг маълум қилишича, Слот жиддий босим остида қолиб кетган. Омадсиз натижалардан ташқари клубда трансфер сиёсати туфайли ҳам ички келишмовчиликлар келиб чиққан. Бундан ташқари, ёш ўйинчиларнинг асосий жамоада кам ўйин ўтказаётгани сабабли раҳбарият ва мураббий ўртасида зиддиятлар юзага келган.
Маълумот учун, АПЛнинг 21-турида Слот шогирдлари "Арсенал" майдонига сафар қилади. Бу жамоалар ўртасидаги беллашув 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.



Фикрлар