Арне Слот: "Мен Иан Рашни майдонга тушира олмайман"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот Муҳаммад Салоҳнинг таркибга қайтгани ҳақида гапирди.
"Салоҳнинг қайтганидан жуда хурсандман. Биз тобора кўпроқ имкониятлар яратмоқдамиз. Бу ҳолат Салоҳ борлигида бизга янада қўл келиши табиий. Фақат бир футболчи "Ливерпуль" сафида Модан кўра кўпроқ гол урган. Бироқ мен Иан Рашни майдонга тушира олмайман. "Бёрнли"га қарши ўйинда кўплаб вазиятлар яратдик, агар Салоҳ таркибда бўлганида кўпроқ гол урган бўлардик. Голли вазиятлар бўлиши яхши, аммо бизга фақат натижаларга қараб баҳо беришади", деди нидерландиялик мутахассис.
Маълумот учун, мисрлик футболчи "қизиллар" сафида охирги марта 13 декабрь санасида майдонга тушган эди.
Фикрлар