Арне Слот ўрнига – икки зўр номзод!
Англиянинга амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти жамоа ўйини борасида ўсиб бораётган хавотирлар фонида ички ўзгаришларни бошламоқда.
Арне Слотнинг фаолияти, айниқса ёздаги рекорд сармоялардан сўнг, раҳбарият кутганидек кетмаяпти. Ана шу сабабли клуб Арне Слот ўрнига икки номзод сифатида Брендан Рожерс ва Андони Ираолани нишонга олди.
“Ливерпуль” учун бош мураббийликка асосий даъвогар Брендан Рожерс. “Селтик”ни тарк этган мураббийнинг Мерсисайд клубида яхши обрўси бор, чунки у “Энфилд”даги олдинги ишида ўзининг алоҳида ўйин услубини яратган.
Рожерс клубни яхши билади, босимни тушунади ва юқори даражадаги лойиҳани қабул қилишга тайёр. Директорлар кенгаши учун бу тажриба бозордаги бошқа номзодларга нисбатан афзалдир.
Иккинчи вариант – ҳозирда “Борнмут”ни муваффақиятли бошқараётган Андони Ираола. Унинг юқори прессингга асосланган динамик, дадил услуби “Ливерпуль” эътиборини тортди. Клуб уни замонавий ва рақобатбардош тизимни яратишга қодир мураббий сифатида баҳолаяпти.



Фикрлар