Арне Слот Салоҳнинг ҳеч кимда йўқ хусусиятини айтди

  • 20 сентябрь, 07:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль”даги дебют мавсумидаёқ жамоани Англия Премьер-лигаси ғолиби айлантирган бош мураббий Арне Слот жамоа тўпурар Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.

Tecno

- Кўп футболчилар жамоанинг ишлари юришиб турган пайтда яхши ўйнайди. Лекин жамоанинг яхши формада бўлмаган паллада фойда келтира оладиган ўйинчилар жуда кам. Муҳаммад Салоҳ эса, айнан мана шу нарсани жуда зўр уддалайди. Бу хусусият уни ўзига хос футболчига айлантиради.

Мен Муҳаммадни “Атлетико”га қарши баҳсда ўйнаган даражада кўришни истайман. У ўйинга шу қадар киришиб кетдики, бу жуда ижобий нарсаларни юзага келтирди, - деди Арне Слот.

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич биринчи турида “Ливерпуль” ўз майдонида Мадриднинг “Атлетико” клубини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голлардан бирини мисрлик ҳужумчи киритиб, ғалабага ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!