
Арне Слот: "Трентдан яхшироқ ҳимоячи олиб келамиз"
Бир неча кун олдин "Ливерпуль" қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд ушбу ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этиши тасдиқланган эди. Жамоа бош мураббийи Арне Слот унинг кетиши ҳақида ўз фикрларини "Арсенал" га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида билдириб ўтди:
"Ўйлайманки, биз ва "Ливерпуль"ни ёқтирадиган футбол мухлислари унинг кетишидан ҳафсаламиз пир бўлди. Клубни нафақат яхши одам, балки жуда, жуда, жуда яхши ҳимоячи ҳам тарк этмоқда. Мен "Фейнорд" ва "АЗ Алкмаар" каби жамоаларда ишлаганман ва у ерда ҳар мавсумда яхши ўйинчилар жамоани тарк этади. Шунинг учун ҳам бошқаларга қараганда бу вазиятларга кўпроқ мен дуч келганман ва ўрганиб қолганман. Менинг тажрибам, шунингдек, ушбу клубнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, агар жуда яхши футболчи жамоадан кетса, унинг ўрнига бошқа яхшироғи келади. Катта эҳтимол билан бу ҳозир ҳам содир бўлади."- деди Слот ўз сўзида.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги баҳс 11 май куни Тошкент вақти билан 20:50 да "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар