Арсен Венгер, Лоран Блан, Тиаго Мотта... Франция клубида ким иш бошлайди?

"Лион" клуби бош мураббийи Силвиньони истеъфога чиқарди. Энди эса унинг ўрнига номзодларни кўриб чиқмоқда.

Жамоа раҳбарияти француз тилида гаплаша оладиган мутахассис қидирмоқда ва Лоран Блан номзодини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, Арсен Венгер ва ПСЖ ёшлар жамоасида ишлаган Тиаго Моттани номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Таъкидланишича, "Лион" президенти Жан-Мишель Олас клуб спорт директори Жуниньо Пернамбукано бошқаришига қарши чиқмоқда. Жуниньо жамоани бошқарган Силвиньо билан баравар ишдан бўшашни истамаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!