Арсен Венгер: "Барселона" яна бир ҳужумчи сотиб олишига ишончим комил
Франциялик машҳур мураббий Арсен Венгер “Барселона”нинг ҳужум чизиғи ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Барса” ҳамиша энг зўр футболчилар билан шартнома имзолаган. Луис Суарес ўрнига бошқа ҳужумчи олиб келиш керак деб ўйламайман. Суарес ва Месси жамоанинг асосий кучи бўлгани сабабли, каталонияликлар яна бир яхши ҳужумчи сотиб олишлари мумкин. Аммо, баъзан уларга ҳужумни якунлай оладиган футболчиларнинг ёрдами керак бўлади. “Кўк-анор ранглилар” яна бир ҳужумчи сотиб олишига ишончим комил”, - дейди Венгер.
Сўнгги пайтларда “Барселона” “Интер”нинг аргентиналик форварди Лаутаро Мартинесни сотиб олишга қаттиқ ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Фикрлар