Арсен Венгер фаолиятини Россияда давом эттириши кутилмоқда

Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Рус нашрлари тарқатган хабарга кўра 69 ёшли мутахассисга Москванинг “Спартак” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Сўнгги хабарларга қараганда москваликлар бош директори Томас Цорн Арсен Венгер билан музокаралар ўтказиш учун Лондонга учиб кетган.

Таъкидлаш керакки, мавсумдаги муваффақиятсиз натижалар сабаб ўз лавозимини тарк этиши кутилаётган Олег Кононов ўрнини эгаллаш учун айнан Венгер биринчи рақамли номзод ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Венгер ФИФАда иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Арсен Венгер 1996-2018 йилларда Лондоннинг “Арсенал” клубини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!