Арсен Венгер Франция клуби таклифини рад этди
Арсен Венгер Франциянинг "Лион" клуби таклифини рад этди. Бу ҳақда Telefoot нашри хабар берди.
 
Манбанинг маълум қилишича, Франция клуби раҳбарлари "Арсенал"нинг собиқ устозига жамоа бошқарувини таклиф қилди. Аммо мураббий бунга йўқ дея жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер "Арсенал"да 1996 йилдан 2018 йилгача фаолият олиб борган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар