Арсен Венгер нега

Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер нега ўз вақтида “Реал”ни бошқариш таклифини рад этгани ҳақида гапириб ўтди.

“Мен аввалдан ўзим хоҳлаган усулда ишлашга қарор қилганман. “Арсенал”да худди шундай ишлашим мумкинлигини ҳис қилдим. Тўғри, “Реал”да нисбатан яхшироқ шароитда ишлашим мумкин эди, аммо мен у ерда таъсир кучига эга бўлмасдим. Шу боис “Арсенал”да қолишга қарор қилдим”, - дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер 1996-2018 йилларда “Арсенал”ни бошқарган.