Арсен Венгерга Россиядан қизиқишлар бўлмоқда

Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Soccer Link нашри тарқатган хабарга кўра Венгерни Москванинг "Локомотив" клуби бош мураббий лавозимига таклиф этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли мутахассис 2018 йилнинг ёзида “Арсенал”дан истеъфога чиққанидан буён ҳеч бир клубни бошқармади. У айни дамда ФИФАда ишламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!