"Арсенал" - "Астон Вилла": Матнли трансляция

Англия Премьер лигаси 8-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Астон Вилла" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди. Ўйин давомида сизнинг хизматингизда Азизбек Одилов бўлди.

  • 90+2'

    Арсенал қийинчилик билан ҳужумни бартарф этди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Пепенинг жарима зарбасидан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 88'

    Трезеге захирага олинди, Эль Гази ўйинга қўшилди.

  • 76'

  • 75'

    ГОООЛ! Уоткинс қарши ҳужумда Грилишдан тўпни қабул қилиб, дарвозабонни доғда қолдирмоқда

  • 73'

    Грилиш дарвоза томон кучли зарба йўллади, ҳимоячи зарбага тўғоноқ бўлди.

  • 72'

    ГОЛ! Уоткинс Барклининг пасини боши билан дарвозага зарба йўллаб, фарқни иккитага етказди.

  • 67'

    Эль Неннининг зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 65'

    Ляказетт ўрнига Эдвард Нкетиа майдонга тушди.

  • 65'

    Виллиан ўрнига Николас Пепе майдонга тушди.

  • 62'

    Роб Холдингнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 61'

    Виллиан бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар аниқ ўйнади.

  • 61'

    Бельериннинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. 

  • 57'

    Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 56'

    Жек Грилишнинг зарбаси бурчак тўпи билан якунланди.

  • 55'

    Себальоснинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 55'

    Трезеге рақибини футболкасидан ушлаб олди, Арсенал ўнг қанотдан жарима тўпи тепади.

  • 52'

    Барклининг юқоридан узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 50'

    Виллиан яхши имкониятга эга бўлди, бироқ зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 49'

    Барклининг бурчакдан узатмасини жамоадошлари голга айлантира олмади.

  • 48'

    Трезеге боши билан дарвозага зарба йўллади, бироқ Лено тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди, бурчак тўпи.

  • 46'

    Даниэль Себальос Томас ўрнини эгаллади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+4'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Арсенал бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи хавфни бартараф этди.

  • 45'

    Биринчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Уоткинсга майдон марказида қўполлик ишлатилди.

  • 41'

    Ляказетт Тирнининг пасидан сўнг дарвоза устунинин нишонга олди.

  • 40'

    Томаснинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 38'

    Виллианнинг пасини ҳам ҳимоячилар қайтаришди.

  • 38'

    Бельерин жарима майдони ичида тўпни жамоадошларига узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 35'

    Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 35'

    Грилиш пасни қабул қилиб олиб, зарба йўллади, тўп Габриэлга тегиб майдонни тарк этди.

  • 34'

    Парти хатосидан сўнг тўп Трезегега бориб тушди. Унинг йўллаган зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 33'

  • 32'

    Барклининг бурчакдан узатган пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 30'

    Тирнининг пасини Астон Вилла ҳимоячилари осонлик билан қайтаришди.

  • 29'

    Пьер Обамеянг офсайдда қолиб кетди.

  • 25'

    Метт Таргетнинг пасидан сўнг тўп ҳаммадан ўтиб Бакойо Сакага тегиб, дарвозага бориб тушди.

  • 25'

    ГООООЛ! Астон Вилла яна гол урди.

  • 22'

    Обамеянг жарима зарбасидан Киран Тирнига пас берди, бироқ унинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлди.

  • 21'

    Мэтти Кеш қўпол ўйнади ва жарима тўпи тепади Арсенал.

  • 18'

    Сака жуда ёмон пас берди.

  • 17'

    Метт Таргетт пасига жамоадошлари етиб бора олмади.

  • 16'

  • 14'

    Обамеянг қанотдан кириб, Виллианни тўп билан таъминлади, бироқ хавбек жуда ноаниқ зарба берди.

  • 12'

    Макгин Ляказетга қарши қўпол ўйнади дея қарор қилди хакам.

  • 10'

    Виилла ҳимоячилари хатога йўл қўйди, бироқ Томас тўпга улгурмади.

  • 7'

    Ляказетт яхши имкониятга эга бўлишига йўл қўймади меҳмонлар.

  • 6'

    Биз билан қолинг, дахшат ўйинни таклиф қилмоқда Астон Вилла.

  • 5'

    Гол инобатга олинмади. Баркли офсадда қолиб, дарвозабонни тўсиб қолди дея қарор қилди хакам.

  • 2'

    ВАРни кўрмоқдамиз.

  • 1'

    ГОООООООЛ! Жек Грилишнинг пасидан сўнг Жон МакГин дарвозани ишғол қилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Ўйин олдидан бир дақиқалик сукут сақланди.

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан биргаликда "Эмирейтс" стадиумда "Арсенал" "Астон вилла" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!