Англия Премьер-Лигаси 18-тури доирасида "Арсенал" ўз уйида "Кристал Пелас"ни меҳмон қилади. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Арсенал

    Премьер-лига 18-тур

    15/01/2021, 01:00

    0
    :
    0
    Тугади

    Кристал Пэлас

      Стадион: Emirates Stadium 0 томошабин

      Бош ҳакам: Andre Marriner

      45'
      90'

      • 90+5'

        Учрашув якунланди! "Арсенал" "Лондон тербиси"да дурангга имзо чекди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

      • 90+3'

        Ўйин темпи тушиб кетди.

      • 90+'

        Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

      • 89'

        Макарти ва Бентеке алмашишади.

      • 85'

        Бурчак тўплари сони: 7-2!

      • 83'

        "Кристал Пелас"да ўзгариш: Бентеке ва Айю майдондаги позияциясини алмаштиради.

      • 82'

        "Арсенал"да ўзгариш: Ляказетт ўрнига Эдди Нкетиа ўинга қўшилади.

      • 79'

        У ўйинни давом этира олади.

      • 77'

        Эберечи Эзе майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

      • 74'

        Сака боши билан зарба берди, бироқ ноаниқ.

      • 73'

        Тўп назорати статистикаси: 67-33!

      • 71'

        Таунсенднинг бурчакдан узатган тўпига аниқлик етишмади.

      • 70'

        Томас Себальоснинг ўрнига ўйинга қўшилди.

      • 68'

        Давид Луис сариқ карточка олди.

      • 65'

        "Арсенал"да ўзгариш: Мейтленд-Найлз ўрнига Николья Пепе майдонга тушди.

      • 59'

        Митчеллда барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

      • 57'

        Тирик Митчелл майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унда жароҳат қайд этилиши мумкин.

      • 55'

        Энсли Мейтленд-Найлз воқеалар ривожидан илдамлаб кетди.

      • 53'

        Кристиан Бентеке офсайдда қолиб кетди.

      • 51'

        Давид Луиснинг жарима майдонига узатган узатмаси блокланди.

      • 49'

        Букайо Сака бурчакдан тўпни ўйинга киритади. 

      • 46'

        2-бўлим бошланди!

      • 45'

        Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

      • 45+2'

        1-бўлим якунланди!

      • 45+1'

        Сака бурчак тўпини ижро этди. Яна муваффақиятсиз.

      • 45+'

        Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

      • 44'

        Букайо Сака бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ уриниш бесамар кетди.

      • 42'

        Жеймс Томкинс қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

      • 41'

        Бернд Лено фантастик сейв намойиш этди! Бентекенинг бош билан пастги бурчакка берилган зарбасини дарвозабон қайтарди!

      • 40'

        Жака ўта қўпол ўйнади. Ҳакам уни огоҳлантиради, шекилли.

      • 38'

        Букайо Сака жарима зарбасидан деярли яхши фойдаланди, фақат унга бироз аниқлик етишмади.

      • 37'

        Шейху Куяте жарима майдони яқинида қоидани бузди. Кейинги сафар шундай қўполлик учун карточка кўрсатилиши мумкин.

      • 36'

        Заханинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар эгаллаб олишди.

      • 33'

        Сака бурчакдан тўпни ўйинга киритди. муваффақиятсиз уриниш.

      • 32'

        Обамеянг хавфли ҳужумни аниқ зарбаси билан якунлади, тўп рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди. Ҳужум давом этади, бурчак тўпи.

      • 28'

        Обамеянг жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, дарвозабон тўпга чиқишда ҳаммадан тез ҳаракат қилди.

      • 27'

        Бентекенинг зарбаси ноаниқ кетди. Тўп "тўпчилар"да.

      • 23'

        Уилфред Заха жарима майдони ичига ёриб кирди, сўнгги сонияда ҳимоячи уни тўпсизлантирди.

      • 21'

        Обамеянг ажойиб зарбаси билан барчани шошириб қўйди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштириб, хавфни бартараф этишга улгурди.

      • 20'

        Букайо Сака бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.

      • 19'

        Эктор Беллерин жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, бироқ ҳимоячилар уни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқда. Бурчак тўпи.

      • 17'

        "Кристал Пелас" бурчак тўпи тепади.

      • 16'

        Обамеянг жарима майдони ичига тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

      • 15'

        Эберечи Эзе жарима зарбасидан муваффақиятли фойдалана олмади.

      • 14'

        Гранит Жака ҳимояда фол қайд этди ва ҳакам меҳмонлар фойдасига жарима зарбаси белгилади.

      • 9'

        Андрес Таунсенднинг дарвозага йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

      • 6'

        Мейтленд-Найлзнинг узатмаси анча омадсиз ва ноаниқ чиқди.

      • 4'

        Эмил Смит-Роунинг дарвозага йўллаган зарбаси тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

      • 2'

        "Арсенал" тўпни назорат қилмоқда, бироқ ҳужум қилмаяпти.

      • 1'

        Учрашув бошланди!

      • 0'

        Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. АПЛ мадҳияси янгради.

      • 0'

        Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси давом этади: "Арсенал" ўз уйида "Кристал Пелас"ни меҳмон қилмоқда. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

      Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)