"Арсенал" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Родрининг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 90+'

    Чап қанотдан Менди узатган тўпга Мартинес биринчи реакция билдирди.

  • 90+'

    "Арсенал" қанотда тўп билан муомала қилган ҳолда вақтдан ютяпти.

  • 90+'

    "Арсенал"нинг 11 футболчиси жарима майдонида ҳимояланяпти.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Энди Мейтленд-Найлзнинг оёқлари оғриб қолди.

  • 87'

    Колошинац ва Ҳолдинг майдонга тушди. Себальос ва Мустафи ўз ўрнини уларга бўшатиб берди.

  • 86'

    Мустафига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 84'

    Узоқдан узатилган тўпни Обамеянг ўзига бўйсундира олмади. Уокер ҳимояда яхши ҳаракат қилиб, тўпга эга чиқди.

  • 83'

    Льяпорт Де Брюненинг узатмасидан сўнг узоқдан Мартинес дарвозасини нишонга олди. Аммо ноаниқ. "Арсенал" ҳимоя қўрғони узоқдан зарба беришдан бошқа имкон қолдирмаяпти.

  • 78'

    Ляказетт ўрнига Торрейра ўйинни давом эттиради. Артета натижа учун ўйнамоқчи.

  • 77'

    Қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга Фоден баланд сакраб зарба берди. Аммо зарбага куч етишмади.

  • 75'

    Стерлинг яна чап қанотда фаоллик кўрсатди. Аммо Беллерин уни зарарсизлантиришга эришди.

  • 73'

    Стерлинг жарима майдонида тўпни қабул қилиб, чалғитувчи ҳаракатлардан сўнг зарба берди. Давид Луиз тўпга яхши блок қўя олди.

  • 72'

    Николья Пепе ўз ўрнини Жо Уиллокка бўшатиб берди.

  • 71'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Сити"нинг бурчак зарбасидан сўнг "Арсенал" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Обамеянг қанотдан тўп билан кириб бориб, Эдерсонни ожиз қолдирди. 

  • 70'

    Жезуснинг бир тегиниши голга айланиши мумкин эди. Мейтленд-Найлз эса ундан тезроқ ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 69'

    "Арсенал" яна ўз жарима майдонига қамалиб олди.

  • 68'

    Футболчилар чанқоқларини босиб олишди.

  • 67'

    "Арсенал" майдонидаги пала-партишлик Де Брюйнега қанотда тўп етиб келишига сабаб бўлди. Унинг куч билан берган зарбаси йўлига Силва чиқиб келди. Ҳужум голсиз якунланди.

  • 66'

    Фоден ва Родри майдонга тушди. Улар Маҳрез ва Гюндоган ўрнини тўлдиради.

  • 64'

    Бурчакдан узатилган тўп Стерлингнинг юзига тегди. Феллайни иштирокидаги мэмлар ёдингиздами?!

  • 64'

    Йўқ, пенальти йўқ.

  • 63'

    Стерлинг чап қанотдан ёриб кириб, Мустафи оёқлари остига йиқилди. У пенальти сўраяпти, ВАР эса текширмоқда...

  • 61'

    Кевиннинг ўта хавфли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 60'

    Жезусни Давид Луиз ва Себальос "ўртага олишди". Хавфли жарима зарбаси...

  • 59'

    Бурчакдан узатилган тўпга бўлган курашда "Арсенал" футболчилари қўли билан теккан бўлиши мумкин... Йўқ, ҳаммаси жойида.

  • 58'

    Де Брюйненинг фаоллиги "Сити"га бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 54'

    Маҳрез ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олиб, Мейтленд-Найлзни ортда қолдирган ҳолда яқин пастки бурчакка зарба берди. Мартинес ажойиб ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб олишга эришди.

  • 53'

    Пепенинг хавфли узатмасини Эрик Гарсия қайтармаганда Ляказетт дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

  • 52'

    Менди қанотига ҳаволатиб узатиб берилган тўпни жарима майдони марказига дарҳол узатиб юборишни мақсад қилганди. Тўп эса Мартинес қўллари томон йўл олди.

  • 51'

    Де Брюйне майдоннинг ҳар қаричида фаол.  Энди ўнг қанотда пайдо бўлган бельгияликнинг жарима майдончасига узатган тўпига "тўпчилар" биринчи бўлишди.

  • 49'

    Де Брюйненинг чап қаанотдан узатган тўпига Стерлинг томонидан берилган зарба яна ноаниқ. Ҳисоб тенглашиши мумкин эди. 

  • 48'

    Бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни Де Брюйне Стерлинг ташлаб берди.  Англиялик футболчининг берган зарбаси эса ноаниқ кетди.

  • 46'

    Пепе дарҳол офсайдда қолишга ҳам улгурди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Де Брюйне Маҳрезнинг навбатдаги бурчак зарбасидан сўнг дарвозага зарба берди. Аммо тўп ерга тегиб, сакраган ҳолда офсайддаги Стерлингнинг бошига бориб тушди.

  • 44'

    Мейтленд-Найлз чап қанотдан рейд уюштириб, жарима майдонига тўпни узатмоқчи эди. Аммо у тепган тўп Эдерсоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 41'

    "Арсенал" ҳам Маҳрезга ҳавас қилиб бурчак тўпи тепиб кўрди. Уларда ҳам ўхшамади.

  • 39'

    Маҳрез амалга оширган корнердан кейин тўп Эдерсонгача етиб келди... Бошқа кимдир йўқмикан?!

  • 39'

    Маҳрез Мейтленд-Найлзга "рақс тушиб берди". У эса бунга алданмади.

  • 37'

    Жезус Себальосга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам уни ҳам аяди.

  • 34'

    Пепе энди чап қанотда пайдо бўлди. Жарима майдончасига қанот бўйлаб кириб бориб, узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 31'

    ОБАМЕЕЕЯНГ!!! "Сити" футболчиларининг навбатдаги хатосидан ҳужумчи фойдалана олмади. У тўпни Пепега жуда секин узатди. Аяган бўлиши ҳам мумкин...

  • 29'

    Беллерин тўпни шерикларига ошириш ўрнига Жезусга бериб қўйди. У эса тўпни Де Брюйнега қолди. Бельгияликнинг зарбаси йўлини ҳимоячилар тўсди.

  • 28'

    Жезус жарима майдонида тўпни қабул қилиб чап томонга юрди. У жуда узоқ йўл босди... Натижада тўпни йўқотди.

  • 25'

    Чанқоқ босиш учун кичик танаффус берилди.

  • 23'

    Мустафи майдон марказила Лавид Силвага қарши жуда қўпол ҳаракат қилди. Жонатан Мосс ҳозирча кечирди.

  • 22'

    Ляпорт тўпни ҳимояда олдириб қўйди. Унинг бахтига шериклари хатосини ёпа олишди.

  • 21'

    Гвардиола ва Артета ёнма-ён турган ҳолда шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.

  • 19'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Обамеянг ҳисобни очди. Беллерин тезликда югуриб келиб, тўпни ўнг қанотдаги Пепега узатди. Пепе эса тўпни чапроққа олиб, ҳаводан шеригига узатди. Габонлик форвард ўз вақтида тўпга оёғини қўйиб, Эдерсонни ожиз қолдирди.

  • 17'

    Иккинчи декадада "Арсенал" фаол.

  • 16'

    Гендузи майдон марказида тўпни олиб қўйиб, Обамеянгга узатди. Габонлик футболчининг хавфли зарбасини Эдерсон қайтарди.

  • 13'

    ЛЯКАЗЕЕЕТТТТ!!! Наҳотки... Ҳа, офсайд экан. "Арсенал"нинг дастлабки ҳужумиёқ голга айланганди. Аммо ҳимоячилар томонидан юқорилатиб узатилган тўпга югураётган Ляказетт ва Беллерин офсайдда бўлган экан.

  • 12'

    Беллерин "Сити"нинг хавфли ҳужумини қайтариб қолди. Кесувчи пас тўғридан тўғри Жезусни бирга-бир вазиятга олиб чиқиши мумкин эди.

  • 10'

    Корнердан сўнг Стерлинг боши билан тўпни шеригига ажойиб тарзда ташлаб берди, аммо ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришди.

  • 9'

    Стерлинг Тирнейдан тўпни олиб қўйиб зарба берди. Мартинес яхши ҳаракат қилди.

  • 8'

    Бурчак зарбасини Маҳрезнинг ўзи амалга оширди. Бесамар.

  • 8'

    Силва марказда тўпга бир тегиниши билан Маҳрезни ўнг қанотда олдинга бошлади. Жазоирлик футболчининг жарима майдонига рейди ва зарбаси "Сити"га бурчак тўпи олиб берди.

  • 6'

    "Арсенал" "Сити" яриммайдонига тўп билан кириб борди. Аммо улар вазиятни зарбагача олиб бора олишмади.

  • 4'

    "Сити"нинг дастлабки бурчак зарбасини Маҳрез амалга оширди. Ҳимоячилар иккинчи қаватда яхши ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

  • 3'

    Давид Силва "шаҳарликлар"нинг чап қанотдан ташкил қилинган ҳужумини гол билан якунлай олмади. 

  • 2'

    "Сити" дастлабки дақиқаларни тўпни назорат қилиш билан ўтказмоқда., "Арсенал" ўз ярим майдонида ҳимоя қўрғони ташкил қилган.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!