Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал" 100 миллион еврога баҳоланган "Барса" футболчисини олмоқчи

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Харажатсиз муваффақиятга эришиб бўлмайди

«Барселона»нинг ёш ҳимоячиси Хави Эспарт фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур Caught Offside манбасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, испаниялик футболчига Англия премьер-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, Лондоннинг «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» жамоалари Эспартнинг ўйинларини яқиндан кузатиб бормоқда. 

«Барселона» раҳбарияти эса ёш ҳимоячи учун 100 миллион евро атрофида тўлов талаб қилаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Эспарт яқинда каталонияликлар билан шартномасини узайтирган эди. Янги келишув 2030 йил июни охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотича, ҳимоячининг жорий бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ