"Арсенал" 200 млн евро бонусга эга бўлди
Хабарингиз бор “Арсенал” ва "Emirates" ўртасида куни-кеча шартнома узайтирилди.
Лондон клуби Бирлашган Араб Амирликларининг "Emirates" авиакомпанияси билан ҳамкорликни узайтириш ҳақида расман эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, олдинги шартнома 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган, жорий келишув 2023/24 йилнинг мавсуми якунигача амал қилади.
Хабарларга кўра, “тўпчилар” 5 мавсумда Emirates ҳаво йўлларидан 200 миллион евро бонус тариқасида даромад топади. Бу ҳақида Associated Press нашри хабар бермоқда.
Маълумот учун, шартнома бўйича, "Арсенал" клуби майдонда ҳамда машғулотлар либосларида компания логотипи босилади. Жамоа "Fly Emirates" самолётларидан фойдаланиш хуқуқига эгадир. Албатта, "қизилларнинг" майдони номи 2028 йилга қадар номини ўзгартирмайди.
Фикрлар