Ads

Шотландиянинг "Селтик" клуби ҳимоячиси Киран Тирни фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

Sky Sports нашрининг хабар беришича 22 ёшли шотландиялик футболчи "Арсенал" сафига кўчиб ўтади. Унинг трансфери эса “канонирлар”га 30 млн еврога тушади. Тирни бугун Лондонда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг янги жамоаси билан шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Тирни “Селтик” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада шу кунгача 170та ўйинда иштирок этди ва 8та гол ҳамда 37та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Шотландия терма жамоаси сафида эса 12та ўйин ўтказган.

Минбар

Барча блоглар