Англия премьер-лигасининг 29-турида “Вест Хэм” ўз майдонида ҳамшаҳари “Арсенал”ни қабул қилди.

Драматик кечган Лондон дербиси 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. “Вест Хэм” Жесси Лингард (16'), Жеррод Боуэн (17') ва Томаш Соучек (32') томонидан киритилган голар эвазига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлсада, ўйин якунига қадар ғалабани қўлдан чиқарди. Эътиборлиси, “канонирлар” ҳисобига ёзилган 2 та голни “болғачилар” аъзолари - Томаш Соучек (38' автогол) ва Крейг Доусон (61' автогол) киритди. Яна бир голга эса Александр Ляказетт (82') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар