"Арсенал" А Сериянинг энг яхши футболчисини нишонга олди
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Наполи" ярим ҳимоячиси Скотт Макиоминейни сотиб олиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" сафида бир неча мавсумни ўтказган Скотт Мактоминей яна туманли Альбионга қайтиши мумкин. Гап шундаки, Лондоннинг "Арсенал" клуби 29 ёшли ярим ҳимоячининг ўйинларини жиддий кузатиб бормоқда ва ёзги трансферлар бозорида футболчини жамоага олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шотландиялик футболчи учун канонирларга ҳамшаҳарлари "Тоттенхэм" рақобат қилиши мумкин. Мактоминейнинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг "Трансфермаркт"даги нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Футболчи ўтган мавсум якунларига кўрса Италия А Сериясининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда А Серияда 23та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.
Фикрлар