"Арсенал" кеча Англия кубоги ярим финал баҳсида "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида енгди ва финалга чиқди.

Sky Sports Statto нашрининг ёзишича, "канонирлар” шу тариқа Англия кубоги финалига чиқиш бўйича рекорд ўрнатди. Бу улар учун 21-финал бўлади. Бироқ, агар бугун “Манчестер Юнайтед” иккинчи ярим финал жуфтлигида “Челси”дан устун келса, “Арсенал”нинг рекордига етиб олиши мумкин.

Айтиш керакки, “Арсенал” ўзи иштирок этган финалларнинг 13 тасида бош совринни қўлга киритган.

Яна бир қизиқ жиҳати, “Арсенал” Англия кубоги финалларида ҳеч қачон МЮ ва “Челси”га ютқазмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)