“Арсенал” Англия Суперкубоги соҳиби
Ads

Ҳозиргина Лондондаги “Уэмбли” стадионида Англия Суперкубоги учун кечган баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ўтган мавсум Англия Премьер-Лигасида чемпион бўлган “Челси” жамоаси Англия кубогини қўлга киритган “Арсенал”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи  бўлимида голли вазиятлар юзага келган бўлсада, ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида эса Виктор Мозес ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг устунлик “Арсенал” томонига ўтди. 80-дақиқада “аристократлар” ҳужумчиси Педро “Арсенал” футболчиси Алекс Окслейд-Чемберленнинг  ортидан келиб зарба йўллади ва бош ҳакам Бобби Медли ўйлаб ўтирмай испаниялик футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Ушбу воқеадан икки дақиқа ўтиб эса заҳирадан майдонга тушган Сеяд Колашинац ҳисобни тенглаштирди.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Футбол лотореясида эса “Арсенал” ғолиб чиқди ва ўз тарихида 15 бор Суперкубокни қўлга киритди.

Англия Суперкубоги

Арсенал – Челси 1:1 (пенальтилар серияси 4:1)

Голлар: 0:1 – 46 Мозес, 1:1 – 82 Колашинац.

Арсенал – Чех, Мертесакер (Колашинац, 32), Монреаль, Бельерин, Холдинг, Эль-Ненни, Окслейд-Чемберлен, Джака, Ивоби (Уолкотт, 67), Уэлбек(Нелсон, 87), Ляказетт (Жиру, 66).

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Виллиан (Мусонда, 82), Фабрегас, Педро, Канте, Алонсо (Рюдигер, 79), Батшуайи(Мората, 74).

Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (13), Бельерин (15), Алонсо (35), Виллиан (37).

Четлатиш: Педро (80).