"Арсенал" Англия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олишга яқин

CHERY AUTO

"Арсенал" "Кристал Пэлас" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзени сотиб олишга яқин турибди. Клублар битимнинг молиявий шартларини келишиб олдилар. Бу ҳақда Football Transfers хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "канонирлар" Англия терма жамоаси футболчиси учун 63,5 млн евро тўлайди, шундан 34,5 млн евро бирданига. Айни пайтда қолган суммани тўлаш йўллари муҳокама қилинмоқда. Бироқ, "бургутлар" 27 ёшли хавбекни сотишдан олдин унинг ўрнига бошқа футболчи топишни истамоқда.

Ўтган мавсумда Эзе барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Эсенинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 55 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!