"Арсенал" аргентиналик ҳужумчи учун 120 миллион евро тўлашга тайёр

BEPUL PROPAN

Лаутаро Мартинес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "TodoFichajes" нашри хабар бермоқда.

Мартинес "Интер"да еттинчи мавсумини ўтказмоқда ва жамоа сардори ҳисобланади. Шундай бўлса-да, у ҳақидаги миш-мишлар уни мунтазам равишда бошқа юқори даражадаги клублар, айниқса Англия Премер-лигаси жамоалари билан боғламоқда.

Манбанинг хабар қилишича, "Арсенал" Мартинесни ўз сафига қўшиб олишни истаяпти. Лондонликлар жорий мавсум ҳужум чизиғида бир нечта қийинчиликларга дуч келмоқда - ҳужум марказидан баъзан ўз позицияси бўлмаган ярим ҳимоячи Микел Мерино жой олмоқда.

"Арсенал" 27 ёшли Мартинес учун тахминан 120 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ, трансферни амалга ошириш осон кечмаслиги мумкин. "Интер" ўтган ёзда 2029 йилнинг ўртасигача янги шартнома имзолаган етакчисидан ажралишни истамаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!