"Арсенал" Артетага кўпроқ пул беради
«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета клуб билан шартномани узайтириш бўйича якуний келишувга келди. Бу ҳақда BBC сайти хабар берди.
Маълумотларга кўра, томонлар бир неча ойдан бери меҳнат шартномасини узайтириш юзасидан музокара олиб бораётган эди. Янги битимнинг аниқ муддати ҳозирча очиқланмаган, аммо у испаниялик мутахассисга жамоани камида ўн йил давомида бошқариш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, Артета «Арсенал»ни 2019 йил декабрида қабул қилиб олган.
Манбаларга кўра, янги шартнома доирасида Артета маоши сезиларли даражада оширилади. Ҳозирги пайтда у бир мавсум учун 10 миллион фунт (тақрибан 11,7 миллион евро) маош, шунингдек, 5 миллион фунт (5,83 миллион евро атрофида) миқдорида бонуслар олмоқда.
«Арсенал» ўтган мавсумда 22 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Англия чемпиони бўлган эди.

Фикрлар