“Арсенал”: Барибир шу футболчини оламиз”
Daily Mail нашри хабар беришича, “Арсенал” воситачилар орқали “Ньюкасл”дан бразилиялик футболчи Бруну Гимарайнс бўйича биринчи таклифига рад жавобини олган.
Шунга қарамай, “канонирлар” таслим бўлиш ниятида эмас ва бразилиялик ярим ҳимоячи учун иккинчи таклифни тайёрламоқда.
Манба таъкидлашича, “Ньюкасл”нинг позицияси ўзгармайди ва клуб 28 ёшли футболчи билан хайрлашишни истамаяпти.
Transfermarkt портали Бруну Гимарайнснинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳолайди.
Унинг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2027/28 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.

Фикрлар