“Арсенал” “Барса” таклифини қабул қиладими?

“Барселона” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Эктор Бельеринни ортга қайтириш йўлини изламоқда.

Пандемия туфайли каталонияликлар катта харидларни амалга ошира олмаяпти. Шу боис, “Барса” раҳбарияти Бельеринни бир йилга ижарага олиб, кейин унинг трансфер ҳуқуқини 25 миллион еврога сотиб олмоқчи.

“Арсенал”нинг асосий таркибидаги жойини йўқотиб қўйган тажрибали ҳимоячига ПСЖ ҳам оғиз солаётган эди.

Лондонликлар испаниялик ҳимоячи трансферидан келадиган маблағни “Лион” етакчиси Ауарни сотиб олишга сарфлашни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!