“Арсенал” беш футболчи бўйича бир қарорга келди
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” раҳбарияти беш нафар футболчи билан амалдаги меҳнат шартномасини узайтиришга қарор қилди.
The Times нашри хабар беришича, “канонирлар” ҳимоячи Юрриен Тимбер билан янги келишув тузишга жуда яқин ва ҳамкорлик тез кунларда расман узайтирилади.
Шунингдек, дарвозабон Давид Райя, ярим ҳимоячилар Микель Мерино, Мартин Эдегор ва ҳужумчи Кай Хаверц билан келишувни узайтириш бўйича музокаралар бошланади.
Манба маълумотларига кўра, санаб ўтилган барча футболчиларнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномалари 2028 йилнинг ёзида якунланади.
Шу йилда таянч ярим ҳимоячи Деклан Райснинг ҳам шартномаси тугайди, бироқ унинг келишувида шартномани 2028/2029 йилги мавсум охиригача узайтириш имконияти бор.



Фикрлар