“Арсенал” бир юлдуз учун 80 миллион фунт тўламайди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Арсенал” раҳбарияти “Ньюкасл” сардори Бруно Гимараэс учун 80 миллион фунт стерлинг тўлаш ниятида эмас.
Ўтган ҳафта ҳатто BBC ҳам тасдиқлаган маълумотларга кўра, “Арсенал” бразилиялик футболчи учун 70 миллион фунтлик таклиф тайёрлаётгани айтилган эди.
Бир кун ўтиб, ижтимоий тармоқларда агар “қарғалар” бу таклифни ҳам рад этилса, “Арсенал” суммани 80 миллион фунтгача оширади, деган хабарлар тарқалди.
Бироқ The Chronicle нашри маълум қилишича, 70 миллион фунт “Ньюкасл”ни Гимараэсни сотишга кўндира олмайди. Шу билан бирга, Лондон клубига яқин манбага кўра, “Арсенал” таклифни 80 миллион фунтгача оширишни режалаштирмаяпти.
Айни пайтда вазият шундайки, Бруно Гимараэс шу жума куни таътилдан қайтиб, “Ньюкасл”нинг мавсумолди йиғинига қўшилиши керак. Фақат клублар келишувга яқинлашган тақдирдагина унга қўшимча таътил берилиши мумкин.

Фикрлар