“Арсенал” биринчи трансферини эълон қилади

“Арсенал” тез орада дастлабки трансферини якунлашга яқин турибди. Лондонликлар “Фейеноорд” ярим ҳимоячиси Оркун Кўкчюни Англияга кўчириб келишга қарор қилган.

“Арсенал” 19 ёшли плеймейкер учун 25 миллион евро тўлашга рози бўлди.

Айни пайтда трансфер бўйича музокаралар якуний босқичга етиб келган. Кўкчю жорий мавсумда 22 та учрашувда 2 та гол уришга эришди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)