“Арсенал” бугун янги трансферни эълон қилади

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус тез орада "Арсенал"нинг янги футболчиси сифатида таништирилади. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клублар барча керакли ҳужжатларни аллақачон расмийлаштирган.

Олдинроқ, "канонирлар" ҳужумчи учун 45 миллион фунт тўлаши, 25 ёшли футболчи билан тузилган шартнома 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилиши хабар қилинганди. Жезус аллақачон Лондонда тиббий кўрикдан ўтган. Инсайд маълумотларга кўра, бразилиялик “тўпчилар” сафида 9-рақам остида тўп тепади.

2021/22 йилги мавсумда ҳужумчи “Манчестер Сити”нинг барча мусобақалар доирасидаги 41 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!