"Арсенал" "Челси" футболчисига 70 миллион евро сарфлашга тайёр

Англия терма жамоаси ва "Челси" ҳужумчиси Рахим Стерлинг фаолиятини АПЛнинг бошқа топ-клуби "Арсенал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes" нашри  хабар бермоқда.

"Канонирлар" украиналик Михайло Мудрикни қўлдан чиқаргач , бор эътиборини Стерлингга қаратган. "Аристократлар" янги футболчи харид қилгани учун Стерлинг билан хайрлашмоқчи. Бунинг асосий сабаби эса англиялик футболчи жамоада етарлича ўзини кўрсата олмади.

Рахим "Манчестер Сити"дан лондонликлар сафига 2022 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Унинг "кўклар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилниг ёзида якунланади. "Трансфермаркт" портали маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчининг нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.

Жорий мавсумда Стерлинг АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!