"Арсенал" давралар оралиғида 3 нафар янги футболчи сотиб олади

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери қишки трансферлар даврида жамоага 3та янги футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

The Sunday Times нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис сўнгги пайтларда мағлубиятлардан боши чиқмай қолган жамоаси таркибини маҳоратли марказий ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва вингер билан кучайтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” АПЛнинг ортда қолган 20та туридан сўнг 38 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!