Ads

Шотландиянинг "Селтик" клуби ҳужумчиси Мусса Дембеле фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Provence нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, “канонирлар” “Барселона”дан Усмон Дембелени сотиб олишолмагач, айнан шотланд клубидаги 22 ёшли Дембелега қизиқиб қолишган. Унинг учун шунингдек “Марсель” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Селтик” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришган.