"Арсенал" Энтони Гордон учун катта трансферга тайёрланмоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансферлар ойнасида шов-шувли харидни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Хабарларга кўра, "канонирлар" трансфер стратегиясига ўзгартириш киритиб, таркибда инглиз футболчиларидан иборат мустаҳкам ўзак яратишни мақсад қилган. Шу боис, клубнинг асосий нишонларидан бири сифатида "Ньюкасл" қанот ҳужумчиси Энтони Гордон белгиланган.
Маълумотларга қараганда, расмий таклиф мавсум якунланганидан кейин юборилиши кутилмоқда. "Қарғалар" ўз юлдузини қўйиб юбориш ниятида эмас, аммо жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, трансфер масаласини кўриб чиқиши мумкин.
Энтони Гордоннинг бозор қиймати ҳозирда тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Шунингдек, Англия терма жамоаси аъзосига “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар