"Арсенал" Фекир билан музокаралар олиб бормоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Набиль Фекирнинг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчи лионликлар билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаса, бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фекир билан "Ливерпуль" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Фекир ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!