“Арсенал” финалдаги мағлубиятдан кейин ўзгаришларга даҳшатли сумма сарфлайди
Англия чемпионати ғолиби “Арсенал” УЕФА Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятга жавоб сифатида трансферларга 300 миллион фунт стерлинг (345 миллион евро) сарфлашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда журналист Жейми Дикенсон Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, “тўпчилар”га аллақачон икки футболчини харид қилиш учун 175 миллион фунт (200 миллион евро) ажратилган.
Лондон клубига олиб келиниши кутилаётган янги ижрочилар Морган Рожерс (“Астон Вилла”) ва Эли Крупи (“Борнмут”) экани айтилмоқда.
Шунингдек, клуб тахминан 100 миллион фунт (115 миллион евро) даромад топса, раҳбарият ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун яна 125 миллион фунт (145 миллион евро) ажратишга тайёр.
30 май куни Лондон жамоаси Чемпионлар лигаси финалида ПСЖга мағлуб бўлди (1:1, пенальтилар сериясида 3:4 ҳисоби қайд этилди). Шу тариқа, “Арсенал” мавсумни фақатгина бир соврин – АПЛ чемпионлиги билан якунлади.

Фикрлар