"Арсенал" футболчиси АПЛ тарихига кирди
Кеча АПЛнинг 30-туридан ўрин олган бир нечта учрашув бўлиб ўтди. Бу турда "Арсенал" ўз уйида "Эвертон"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. "Канонирлар" сафида голларга Виктор Дьёкереш ҳамда Макс Дауман муаллифлик қилди.
Лондонликлар футболчиси Макс Доуман бу голи билан АПЛ тарихидаги гол киритган энг ёш ўйинчига айланди. Вингер АПЛда 16 ёш-у 73 кунлигида гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Артета шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлаб, "Манчестер Сити" билан орадаги фарқни 9 очкога етказди. Бироқ, Гвардиола жамоасининг захирасида битта ўйин бор.
Фикрлар