Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер тез орада фаолиятини якунлаши мумкинлигини инкор этмади.

“Ювентус”дан кетгач мен бошқа бир кучли жамоага келдим. Бу ерда ўзимнинг кучли томонларимни намойиш этиб, асосий таркиб учун кураш олиб боришим мумкин. Мен мавсум давомида жамоага фойда келтиришим мумкин. Лекин, мавсум якунлангач вазият ўзгаради. Мен фаолиятимни якунлайман. Юқори даражада футбол кўрсата олмагач, фаолиятимни давом эттиришимдан ҳеч қандай маъно йўқ”, - дейди швейцариялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Лихтштайнер “канонирлар” сафига жорий ёз келиб қўшилган эди.