"Арсенал" футболчиси ҳам Саудияга йўл олиши мумкин
“Арсенал”нинг ганалик ярим ҳимоячиси Томас Партей фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, саудиянинг бир нечта жамоаси 30 ёшли футболчи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Улар бу миқдорни босқичма-босқич ўтказмоқчи.
Футболчининг ўзи ҳали бирор қарорга келмаган. Унга Европа клубларидан ҳам таклифлар бор. Бироқ у ҳозирда “канонирлар” билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормаяпти.
Маълумот учун, Томас Партей ўтган мавсум Премьер-лигада 33 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.
Фикрлар