"Арсенал" футболчиси "Милан"нинг ёздаги асосий трансфер нишонига айланди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшер фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sky Sports’нинг хабар беришича 24 ёшли англиялик футболчига "Милан" клуби қизиқиб қолган. Таъкидлаш лозимки Уилшернинг “канонирлар” билан амалдаги келишуви ёзда ўз ниҳоясига етади ва футболчи эркин агентга айланиши мумкин. Шундай экан “россонерилар” иқтидорли футболчини текинга ўз сафига қўшиб олиш имкониятига эга.

Маълумот учун, Уилшер жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 29та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!