"Арсенал" футболчиси "Наполи"га текинга ўтадиган бўлди

“Арсенал” ҳимоячиси Сократис Папастатопулос катта эҳтимол билан тез орада жамоани тарк этади.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, грециялик футболчи “канонирлар” раҳбарияти билан ўзини текинга қўйиб юбориш масаласида келишувга эришган. Бу эса, унинг “Наполи”га эркин агент сифатида йўл олишини англатади. У неаполликлар сафида йилига 3,5 млн евро маош олиши айтилмоқда.

32 ёшли Сократис ўтган мавсум АПЛда 19 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!