“Арсенал” Гвардиола кутаётган футболчини тортиб олмоқчи

Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида “Ньюкасл Юнайтед”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Валентино Ливраментога жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Лондонликлар 23 ёшли футболчини келаси ёзда сотиб олиш вариантни кўриб чиқмоқда, деб хабар беради The Sun.

Манбага кўра, “канонирлар” бу футболчига “Манчестер Сити” анчадан бери кўз тикаётганини билади ва шунга қарамай, ҳимоячи учун курашда “шаҳарликлар” билан рақобатлашишга тайёр.

“Ньюкасл” гранд клублар эътиборидан фойдаланиб, мўмай даромад ишлаб олмоқчи. Ўтган ёз “қарғалар” Ливраментони 60 миллион фунтга баҳолаган эди. Ҳимоячига талаб ошиб бораётганини инобатга олсак, бу сумма яна кўтарилиши мумкин.

Ливраментонинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, Валентинонинг айни пайтдаги бозор қиймати 40 мллион еврони ташкил қиляпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!