“Арсенал” ҳимоячиси учун 20 млн сўрамоқда

Англиянинг “Кристал Пэлас” клуби “Арсенал” ҳимоячиси Калум Чемберсни қўлга киритиш борасида музокараларни бошлаб юборди.

Ўтган ҳафтада “тўпчилар” 22 ёшли футболчини 16 млн фунтга сотишни исташмаган эди.

Инглиз ОАВда ёзилишича, “Арсенал” Чемберс учун 20 млн фунт сўрамоқда.

Маълумот учун, Чемберс якунланган мавсумда “Мидлсбро” сафида ижара асосида тўп сурди ва АПЛда 23 баҳсда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!