"Арсенал" испаниялик мураббийи билан янги шартнома имзолади
"Арсенал" бош мураббий Микель Артета билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, мутахассис жамоа билан 2024 /2025 йилги мавсум охирига қадар шартнома имзолаган. Кейинчалик бу муддат яна узайтирилиши мумкин.
Артета Лондон клубига 2019 йилда бош мураббий этиб тайинланганди. Шунингдек, у 2011-2016 йиллар оралиғида шу клуб сафида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли испан "тўпчилар" билан Англия кубоги ва суперкубогини қўлга киритган.
Фикрлар