Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал" жамоа сардори Эдегорни қайси жамоага сотишни ҳал қилди

Пул ишлаб олса бўлади

«Арсенал» клуби норвегиялик ярим ҳимоячи Мартин Эдегорни 2027 йил ёзида сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Sky Germany хабар берди.

Лондон жамоаси капитанининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Манбага кўра, агар «Арсенал» шу муддатгача Эдегор билан янги битим юзасидан келишувга эриша олмаса, клуб уни трансферга қўйиш эҳтимолини инкор этмаяпти.

Норвегия терма жамоаси етакчиси учун энг эҳтимолий йўналишлардан бири сифатида «Бавария» тилга олинмоқда. Ахборотга кўра, мюнхенликлар клуби ва футболчининг атрофидаги инсонлар ўртасида бир неча йилдан буён мулоқот узилмаган. 

Эдегорнинг ўзи ҳам келажакда «Бавария» сафида ўйнаш имкониятини рад этмаётгани айтилмоқда.

Шу билан бирга, манбалар таъкидлашича, ҳозирча Эдегор Венсан Компани бошқараётган жамоанинг асосий трансфер мақсадлари қаторига кирмайди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ