“Арсенал” жамоани бирдан кучайтирадиган икки ўйинчи учун “даҳшатли” сумма тикади​

“Арсенал” келаси мавсум олдидан жамоан таркибини жиддий кучайтиришга қарор қилди.

Микель Артета ҳужум чизиғига янги ўйинчилар олишни режа қиляпти. The Guardian нашри “канонирлар” бирданига икки ҳужумчини трансфер қилмоқчи эканини айтмоқда.

Бош мураббий ўз жамоасида “Ньюкасл” вакили Александр Исаак ва “Кристал Пэлас” вакили Майкл Олисени кўрмоқчи. Артета клуб раҳбариятида бу икки ижрочини бирданига трансфер қилишни сўраган.

Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, Исаак ва Олисе “Арсенал”га камида 193 миллион еврога тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!