Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал" кўп гол ураётган форвард учун катта харажат қилади

Яхши ижрочи қиммат туради

«Арсенал» клуби «Брюгге» ҳужумчиси Николо Тресольдини қўлга киритиш учун трансфер харажатларини оширишга тайёр. 

Лондонликлар бош мураббийи Микель Артета ёзги трансфер ойнаси олдидан жамоа ҳужумини айнан шу футболчи ҳисобига кучайтириш имконини кўриб чиқмоқда.

Football Insider нашри маълумотича, «Арсенал» раҳбарияти 22 ёшли ҳужумчининг нархи тез орада янада ошиб кетишини яхши тушуниб турибди. Сабаби, у мавсум бошидан буён юқори самарадорлик кўрсатиб келмоқда.

Жорий мавсумда Тресольди барча мусобақалар доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди. Ушбу натижага Чемпионлар Лигасида «Интер»га қарши ўйинда қайд этилган хет-трик ҳам киради. Манбага кўра, ҳозирча «Брюгге» футболчини тахминан 48 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Шу билан бирга, Бельгия клуби қишки трансфер даврида Тресольдини қўйиб юборишни истамаяпти ва камида мавсум охиригача уни жамоада сақлаб қолиш тарафдори.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ